Ўзбекистон Airbus билан ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда — ИА Караван Инфо
Ўзбекистон Airbus билан ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари Жасурбек Чориев Airbus International компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Жак Гарриг билан учрашди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Учрашув давомида Ўзбекистонда фуқаро авиациясини ривожлантириш учун компаниянинг замонавий самолётларини сотиб олиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Фарғона вилоятининг Сўх туманида АТR-42 самолётларининг маҳаллий аеродромга парвозларини йўлга қўйиш орқали ҳаво қатновини кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Ж.Чориев Airbus минтақавий марказини очиш ва Ўзбекистонда ихтисослаштирилган ўқув тренажёрларини ўрнатиш орқали Airbus мутахассисларини Тошкент Давлат Транспорт университети талабаларини тайёрлаш ва ўқитишда иштирок этишни таклиф қилди. Шунингдек, у Эл-Юрт Умиди жамғармаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ташаббуси билан чиқди.

Ж.Гарриг таклифлар учун Транспорт вазирининг ўринбосарига миннатдорчилик билдирди ва уларни ўрганишга ваъда берди.

error: