Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг (АМГ) давра суҳбатида иштирок этди. Муҳокаманинг асосий мавзулари жорий қўшма лойиҳалар ва келажакда иқтисодиётнинг устувор тармоқларида истиқболли ташаббусларни аниқлаш бўлди.
Давра суҳбати жараёнида халқаро тараққиёт институтлари ва молиявий ташкилотлардан Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси, Ислом тараққиёт банки, Саудия ривожланиш жамғармаси, Абу-Даби тараққиёт жамғармаси ва Қувайт иқтисодий ривожланиш жамғармаси вакиллари қатнашдилар.
Музокаралар давомида транспорт, логистика, туризм, сув таъминоти, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида 20 та истиқболли инвестиция лойиҳалари, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес ташаббуслари қўллаб-қувватлаш лойиҳалари тақдим этилди. Учрашув иштирокчилари ушбу лойиҳаларни экспертлар даражасида батафсил ўрганишга ва кейинчалик амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Ўзбекистонда ҳозиргача АМГ кўмагида жами 40 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилган.