Ўзбекистон банк секторини хусусийлаштиришни жадаллаштириш ниятида — ИА Караван Инфо
Ўзбекистон банк секторини хусусийлаштиришни жадаллаштириш ниятида

«Газета.uz» маълумотларига кўра  Ўзбекистон банк секторини хусусийлаштириш жараёнини тезлаштиришни режалаштирмоқда.

«Биз «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ни хусусийлаштиришни жадаллаштириш устида ишламоқдамиз. Яқинда Rothschild & & Cо вакиллари билан [шу масал бўйича] учрашув ўтказдик. Фурсатдан фойдаланиб, учта халқаро молия ташкилоти — халқаро Молия корпорацияси, ЕТТБ ва Осиё тараққиёт банкига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Шунингдек, май ойида ЕТТБ билан “АСАКАБАНК” ни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича шартнома имзолашни режалаштирганмиз» — деди Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари-Иқтисодиёт ва Молия вазири Жамшид Қўчқоров.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, тезлаштирилган хусусийлаштириш иккита йирик давлат банкига таъсир қилади. Айни пайтда мамлакатда стратегия амалга оширилмоқда, унга кўра банк тизимидаги хусусий секторнинг улуши 2025 йил охирига қадар 60 фоизга етиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки раҳбарининг ўринбосари Аброрхужа Турдалиев ҳам маълум қилди.

Ж. Қўчқоров, шунингдек, «янги йирик хусусийлаштириш дастури» тайёрланаётганини ҳам таъкидлади. Унинг тасдиқланиши яқин кунларда кутилмоқда.

Бундан ташқари, Ҳукумат Марказий Банк ва Президент маъмурияти билан биргаликда «Исломий молия»ни жорий этиш масаласи устида ишламоқда.

«Биз апрел ойида Ислом тараққиёт банки вице-Президенти билан учрашмоқчимиз. Ушбу учрашув давомида биз ушбу масала бўйича июл ойида ёки агар бу амалга ошмаса, сентябр ойида давра суҳбати ўтказишни таклиф қилмоқчимиз. Умуман олганда, биз ушбу йўналишдаги ишимизни кенгайтирмоқчимиз. Шунинг учун биз Ислом тараққиёт банки билан кўплаб масалаларда ҳамкорлик қиламиз деган умиддаман» — деди Ж. Қўчқоров.

error: