Ўзбекистон ИТ-паркини ривожланиши

Ўзбекистоннинг ИТ-салоҳияти халқаро инвесторлар учун тобора жозибадор бўлиб бормоқда, ўз маҳсулот ва хизматларини хорижга экспорт қилувчи компаниялар ИТ-Парк резидентига айланмоқда.

Жорий йилнинг март ойида ИТ-Парк экспортга йўналтирилган 37 та янги экпортга йўналтирилган резидентларни, шу жумладан хорижий капитал иштирокидаги 19 та компанияни жалб қилди. Таъсисчилар Россия, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Грузия ва МДҲ мамлакатлари вакилларидир.

Компаниялар орасида иккита Япония компанияларини таъкидлаш мумкин: компютер ўйинларини ривожлантиришга ихтисослашган “TOYBEEZ” МЧЖ ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган “H and K GROUP” МЧЖ.

Тақдим этилган бизнес-режага кўра, 19 та хорижий корхона 1150 дан ортиқ янги иш ўринлари яратишни режалаштирмоқда, бу Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишига, аҳолининг фаровонлиги ва бандлигини оширишга, маҳаллий мутахассисларнинг касбий маҳоратини ва уларнинг жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини оширишга таъсир қилади.

ИТ-паркнинг хорижий компанияларни жалб қилишдаги муваффақияти Ўзбекистонда ИТ-секторининг барқарор ўсаётганидан далолат беради ва ҳукуматнинг инвестицияларни жалб қилиш ва экспортга йўналтирилган ИТ-секторини ривожлантириш стратегияси самарали эканлигидан далолат беради.