Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БАА Энергетика ва инфратузилма вазири билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта бошида Бирлашган Араб Амирликларининг Энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруи бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Томонлар устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар. Ўзбекистон-амирлик ҳамкорлигининг бугунги даражаси қайд этилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда амирлик капитали иштирокидаги 300 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Қўшма лойиҳалар портфели 4 миллиард доллардан ошди.

Учрашув давомида «яшил» энергетика, металлургия, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва коммуникация соҳаларидаги истиқболли инвестиция лойиҳалари кўриб чиқилди.

Томонлар техник лойиҳани тайёрлаш ва Трансафғон темир йўли қурилишини бошлашни алоҳида муҳокама қилдилар.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий сайти