Ўзбекистон ва Қозоғистон янги рақамли товарлар ташиш тизимини жорий этди — ИА Караван Инфо
Ўзбекистон ва Қозоғистон янги рақамли товарлар ташиш тизимини жорий этди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида товарлар ташиш жараёнини жадаллаштириш мақсадида электрон рухсатнома бланкаларини алмашиш учун E-Permit  тизими жорий этилди.

Биринчи квоталар E-Permit  электрон рухсатнома тизими ёрдамида алмашилинди ва юк транспорт воситалари “Яллама” божхона пости орқали ўтказилди. Ушбу тизим Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Рақамли транспорт” Маркази мутахассислари томонидан синов режимида муваффақиятли ишга туширилди.

Ушбу электрон тизим биринчи марта 2021 йилда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон ва Туркия ўртасида жорий этилган.

error: