Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ИТ соҳаси бўйича ўқув-таълим ҳамкорлиги — ИА Караван Инфо
Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ИТ соҳаси бўйича ўқув-таълим ҳамкорлиги

ИТ-ўқув таълимини ривожлантиришда Малайзия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари UCSI Университети Президенти билан учрашди.

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ИТ соҳаси бўйича ўқув-таълим ҳамкорлиги

Учрашув давомида UCSI Университетининг Ўзбекистонда филиалини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, UCSI Университети кўмагида Малайзиянинг етакчи ИТ-компанияларини Ўзбекистонга жалб этиш ва битирувчиларни Малайзия фирмаларига ишга жойлаштириш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, Сирдарё, Фарғона ва бошқа вилоятларнинг ИТ-ўқув таълимини ривожлантиришдаги салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

Университет Ўзбекистондаги университетлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали Ўзбекистонда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.

UCSI Университети 1986 йилда ташкил этилган ва унда 25 та академик факултетлар мавжуд. Ҳозирги кунда университетда 12 мингдан ортиқ ёшлар 58 та бакалавр, 32 та магистратура ва докторантурада таҳсил олишмоқда. Университет дунёдаги университетларнинг ЭНГ ЯХШИ-300 академик рейтингида. Малайзиядаги 4 та филиалдан ташқари, Бангладеш, Хитой ва Индонезияда ўз кампусларига эга.

error: