Ўзбекистон ва Румыния юкларни рухсатномасиз ташиш тўғрисида шартнома имзоладилар

Бухарестда автомобил транспорти бўйича Ўзбекистон-Румыния қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги вакиллари Румыния  ва инфратузилма вазирлиги ходимлари билан автомобил транспортида халқаро юк ташишни ривожлантириш ва миллий ташувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Иштирокчилар шу ой бошидан икки томонлама ва транзит юк ташиш рухсатномасиз амалга оширилишига келишиб олдилар.