Қирғизистон автомобил йўллари сифатини оширмоқда
Уч йил ичида Қирғизистонда 2 минг км дан ортиқ автомобил йўллари асфалтланди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Молия вазирлиги маълум қилди.
2023 йилда 877 километр автомобил йўллари асфалт билан қопланди. Шундан 186 километри таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишга, 515,9 километри капитал қўйилмаларга, яна 176 километри давлат инвестициялари ҳисобига таъмирланди.
2024 йилда Қирғизистонда асфалтланган йўллар учун 14,6 миллиард сом ажратиш режалаштирилган бўлиб, шундан март ойи охиригача 3 миллиард сомдан ортиғи ишлатилган. 2024 йилда 660 км автомобил йўлларида таъмирлаш ва қурилиш ишларини бажариш режалаштирилган.