Қирғизистон элчиси Британия ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришни муҳокама қилди

Ўтган ҳафта Қирғизистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчиси Улан Жусупов Британия ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва Марказий Осиё бўйича Давлат вазири Нусрат Ғани билан учрашди.

Музокаралар чоғида икки томонлама кун тартибини фаоллаштириш ва мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеш (Олий Кенгаш) Спикери Нурланбек Шакиевнинг шу йилнинг март ойидаги Буюк Британияга сўнгги ташрифи муҳимлиги қайд этилди. Иштирокчилар икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва диверсификация қилиш, муносабатларни янги сифат босқичига олиб чиқиш бўйича келгусидаги ишлар муҳимлигини таъкидладилар.

У.Жусупов Қирғизистон Республикасидаги ислоҳотлар ва иқтисодиётни ривожлантириш ҳақида ҳам гапирди. Учрашув якунида элчи 2024 йил 10 июн ойида Бишкекда бўлиб ўтиши режалаштирилган 10-Марказий Осиё «МАЙНЕКС Марказий Осиё» кон-геологик форумига таклифнома берди.