Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Бишкек ИЭС дафавқулодда вазиятга олиб келган қонунбузарликларни аниқлади

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси идоралараро комиссиянинг Бишкек шаҳри ИЭС даги фавқулодда вазият сабабларини аниқлаштириш бўйича хулосасини тасдиқлади. Комиссия бир қатор техник қоидабузарликларни аниқлади.

Тергов натижаларига кўра идоралараро комиссия Қирғизистон Республикаси Энергетика ва саноат вазири Таалайбек Ибраевга «танбеҳ» беришни, шунингдек Қирғизистон Республикаси Энергетика ва саноат вазирининг ўринбосари Таалайбек Байгазиевга «қаттиқ танбеҳ» беришни тавсия қилди.