Қирғизистонда мактаб ўқувчилари ўртасида пуллик олимпиадалар ўтказилиши тақиқланди

2024 йил апрел ойи бошида Қирғизистон Республикаси таълим ва фан вазирлиги No627/1-сонли «Мактаб ўқувчилари ўртасида пуллик олимпиадаларни тақиқлаш тўғрисида» буйруқ чиқарди.

Шундай қилиб, олимпиадалар умумтаълим ташкилотлари талабалари ўртасида фақат вазирлик буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида ўтказилади.

Барча таълим бўлимлари ва бошқармалари, минтақавий таълим услубий мрказлари, умумтаълим ташкилотлари раҳбарларига пуллик олимпиадаларни ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланади. Янги тартибни бузган раҳбарлар шахсан жавобгар бўлади.