Шу ҳафта бошида Қирғизистон Республикасининг Ҳиндистон ва Шри-Ланкадаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Асқар Бешимов Ҳиндистон ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари Паван Kaпур билан учрашди.
Элчи П.Капурни Вазир ўринбосари лавозимига тайинлангани билан табриклади ва Қирғизистон ва Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг барча жиҳатлари бўйича фаол қўшма ишларга тайёрлигини билдирди.

Учрашувда томонлар томонидан кўриб чиқилаётган икки томонлама лойиҳалар бўйича олий ва юқори даражадаги ташрифларни тайёрлаш ва ишларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш ва Ҳиндистондан келган талабаларни Қирғизистондаги университетларда ўқитиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратдилар.