Қозоғистон ва Ҳиндистон терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилдилар
Ўтган ҳафта Астанада Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг катта элчиси Талгат Калиев раислигида терроризмга қарши курашиш бўйича Қозоғистон — Ҳиндистон қўшма ишчи гуруҳининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувда минтақавий ва глобал таҳдидлар, шунингдек, терроризм, экстремизм ва радикаллашувга қарши курашдаги долзарб муаммолар, жумладан, гиёҳванд моддалар тарқалиши ва янги технологиялардан фойдаланиш таҳдидлари муҳокама қилинди.