Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Tамара Дуйсенова Финляндия Ташқи савдо ва ривожланиш вазири Вилле Тавио билан учрашув ўтказди.
Томонлар Қозоғистон ва Финляндия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, таълим ва фан соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида гап борди.
«Қозоғистон Ўрмон ва сув хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлардан манфаатдор. Бугунги кунда мамлакатимизда етакчи хорижий университетларнинг филиалларини очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу минтақаларда илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга ёрдам беради. Биз Қозоғистонда Хелсинки университетининг филиалини очиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қиламиз»- деди Т. Дуйсенова.
Инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Таъкидлаш жоизки, 2024 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 210 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Ўз навбатида, В.Тавио Қозоғистон Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги энг йирик шерикларидан бири эканлигини ва унинг мамлакати турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини айтди.