Қозоғистондаги курортлар тошқиндан жабр кўрганларни қабул қилади
Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тошқиндан жабр кўрганларга ёрдамни ташкил этиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
Хусусан, 16 санаторий-курорт ташкилоти тошқиндан жабр кўрганларни бепул қабул қилади. 12 санаторий Туркистон вилоятида, бошқалари Бурабай, Семее, Адмааты ва Ақтобе вилоятидаги Алға қишлоғида жойлашган.
Умуман олганда, ушбу муассасалар 190 кишини сиғдира олади ва реабилитация курси 10 кундан 14 кунгача давом етади. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг балнеология ва тиббий реабилитация илмий-тадқиқот институти маҳаллий ижро этувчи органлардан зудлик билан санаторийларга жойлаштирилиши керак бўлган шахслар рўйхатини тақдим этишни сўради.