Қозоғистон Республикаси ҳукумати Қозоғистон Президенти номидан тошқинлардан жабрланган фуқароларга компенсация тўлаш бўйича кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда.

«Ҳукумат ҳеч бир фуқарони тегишли ёрдамисиз қолдирмайди. Ушбу тошқин пайтида қилинган барча харажатларни қоплаймиз. Ҳар бир фуқаро ва ҳар бир оила давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Бу ҳозир мен учун устувор вазифа», — деди Қасим-Жомарт Токаев Шимолий- Қозоғистон вилоятида сўзлаган.
Расмий маълумотларга кўра, вилоят комиссияларига Ақмола, Ақтобе, Атырау, Ғарбий-Қозоғистон, Қарағанда, Костанай, Павлодар, Шимолий-Қозоғистон вилоятлари, шунингдек, Абай ва Улытау вилоятлари аҳолисидан тошқин зарарини қоплаш доирасида қўллаб-қувватлаш учун 13 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган.
Ҳозирда 5803 оила 369 200 тенге миқдорида бир марталик тўловни олди. Тўловлар учун Қозоғистон бюджетидан 2 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратилди. 877 оилага 380 миллион тенге миқдорида зарар қопланди. Ҳаром ўлган қорамоллар учун тўловлар ҳажми аллақачон 38,9 миллион тенгега етди.
Турар-жой бинолари зарар кўрган ҳудудларда вайронагарчилик ва зарар учун баҳоланмоқда. Шундай қилиб, 1499 уйни текширишга эришилди. 794 та уй қайта тикланиши, 701 таси бутунлай вайрон бўлгани аниқланди. 197 оилага уй-жойларни таъмирлаш учун 218,6 миллион миқдорида компенсация тўланди, 33 оилага вайрон бўлган уйларини алмаштириш учун уйлар ва квартиралар берилди.