Ўзбекистон ТИВ да Франция элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Апрел ойи охирида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадрахимов Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Орелия Бушез билан учрашди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги турли соҳалардаги муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, режалаштирилган ташрифлар ва турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Сурат: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги