Қирғизистон Президенти Франция Сенати делегацияси билан учрашди — ИА Караван Инфо
Қирғизистон Президенти Франция Сенати делегацияси билан учрашди

Апрел ойи охирида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров “Франция–Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи раҳбари Эрве Морэ бошчилигидаги Франция Сенати делегациясини қабул қилди.

Учрашувда сиёсий, сармоявий, энергетика, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги Қирғизистон-Франция икки томонлама муносабатлари муҳокама қилинди.

Қирғизистон Президенти, мамлакат ташқи сиёсатининг Ғарб йўналишидаги устувор йўналишларидан бири бўлган Франция билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта аҳамият беришини таъкидлади.

Эрве Морэ, ўз навбатида, Қирғизистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ўзгаришларни ва аҳоли фаровонлиги даражасининг ошишини ижобий баҳолади. Э.Морэ, шунингдек, Франция Сенати Қирғизистон раҳбариятининг мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

Француз сенаторлари Қирғизистонга ташрифи давомида Норин, Қоракол, Жирғалан ва “Иссиқкўл” кўлига ҳам ташриф буюришди.

Фото: Қирғизистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

error: