Вазирлар Маҳкамаси раиси — Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти раҳбари Ақылбек Жапаров Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ЖИМТ) Бош директори ёрдамчиси Maрко Алеман билан учрашди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари ва уни ривожлантиришнинг кейинги режалари муҳокама қилинди.

A. Жапаров интеллектуал мулк, инновация ва ижодкорликнинг самарали экотизимини шакллантириш Қирғизистон стратегик ривожланишининг асосий элементига айланиб бораётганини таъкидлади.
«Бугунги кунда Қирғизистон олдида қийин ва айни пайтда масъулиятли вазифа турибди – миллий иқтисодиётни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, ривожланишнинг инновацион йўлига ўтиш. Қирғизистон Республикасида интеллектуал мулк бозорини шакллантириш жараёни унинг ривожланишининг дастлабки босқичида бўлиб, давлат институтлари, халқаро ташкилотлар ва жамоат тузилмалари томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни талаб қилади», — деди Ақылбек Жапаров.
Ўз навбатида, М. Алеман Қирғизистонда интеллектуал мулк соҳасида сезиларли ютуқларни қайд этди. Хусусан, мансабдор шахс Қонунчилик базасини такомиллаштириш ва ушбу соҳада 5 та янги қонун қабул қилинишини таъкидлади.
Фото: Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий веб-сайти