Апрел ойи охирида Нукус шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида IT-форумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев ўз нутқида сўнгги йилларда рақамлаштириш, ахборот технологияларини ҳаётга жорий этиш жараёнига ёшларни кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Ёшларнинг бу борадаги билимларини ошириш мақсадида IT- академиялари ва IT-парклар ташкил этилмоқда, аҳолига бир қатор солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилмоқда. Яратилган имкониятлар самарасида Қорақалпоғистонда бу йўналишда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Форум доирасида IT соҳасида фаолият юритаётган корхоналарнинг маҳсулот ва хизматлари, ёшларнинг стартаплари ва инновацион лойиҳалари тақдимотлари, шунингдек, робототехника кўргазмаси намойиш этилди.
