Қозоғистонда тошқинлар туфайли XIIмашинасозлик форуми бекор қилинди
Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги иштирокчиларга 25-26 апрел кунлари режалаштирилган Қозоғистон машинасозларининг XII форуми бекор қилинганлиги тўғрисида хабар берди.

Тадбирни бекор қилиш ва уни 2025 йилга қолдириш тўғрисида қарор мамлакатдаги оғир тошқин ҳолати туфайли қабул қилинди. Қозоғистон Республикаси Президенти жабрланганлар учун турар-жой биноларини тиклаш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш учун масъул орган сифатида Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлигини тайинлади.