Марказий Осиё давлатлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Хитой раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
Май ойи охирида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Қўлдашев Абдулла Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарларининг учрашувида иштирок этди.

Тадбир Хитой халқ Республикаси ташаббуси билан Шинжон Уйғур автоном вилоятида бўлиб ўтди.
Ушбу учрашув доирасида минтақа мамлакатлари ўртасида табиий офатлар хавфини камайтириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Натижада бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
Абдулла Қўлдашев ҳам ҳамкасблари билан икки томонлама музокаралар ўтказди.
Сурат: «Хитой панорамаси» дастуридан кадрлар