2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 55 мамлакати бозорларини забт этди. Ўзбекистон статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь – июнь ойларида тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг умумий ҳажми 1,5 миллиард доллардан ошди ва бу мамлакат умумий экспортининг 11,8 фоизини ташкил этди. Бироқ, 2023 йилнинг тегишли даврига нисбатан бу қиймат 5,3% га камайди.

Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти таркибига кўра ип 46,2% ни, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари 38,1% ни эгаллайди. Ушбу даврда дунёнинг турли мамлакатларига жами 496 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди.
Статистика агентлиги ҳисоботига кўра, тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг ўсиши қўшимча қиймат яратиш мақсадида пахта хомашёси асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасидир.
Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш Ўзбекистонда иқтисодий ривожланишнинг муҳим йўналишларидан бирига айланиб бормоқда ва етказиб бериш географиясининг кенгайиши мамлакатга экспорт оқимларини диверсификация қилиш ва жаҳон бозорларидаги мавқеини мустаҳкамлаш имконини беради.