Қирғизистонда қурилиш соҳасида лицензиялаш тартиби соддалаштирилди
Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги архитектура, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Давлат агентлигининг 2024 йил 4 июлдаги 352-сонли қарорига биноан қурилиш соҳасини лицензиялаш тартиби ўзгартирилди.

Янги қоидаларга кўра, талаб қилинадиган ҳужжатлар сонини оптималлаштириш ва камайтириш ҳисобига лицензиялаш тартиби соддалаштирилди. Шундай қилиб, талаб қилинадиган ҳужжатлар сони 23 тадан 8 тагача камайди.
Ушбу ўзгаришлар тадбиркорлар ва ишбилармон доиралар вакиллари учун қурилиш лицензиясини олишга кўмаклашиш, мамлакатда қурилиш саноатини ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган.