Ўзбекистон ва Қозоғистон мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ҳақида видеоучрашув ўтказишади
5 август куни Тошкент вақти билан соат 11: 00 да Sputnik Ўзбекистон мултимедиа матбуот-марказида Тошкент ва Астана ўртасида «Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшнилар, дўстлар ва рақобатчилар: муносабатлар қандай мустаҳкамланади» мавзусида видеокўприк мулоқоти бўлиб ўтади.

Суҳбат чоғида икки мамлакат вакиллари халқаро ҳамкорликни муҳокама қиладилар, шунингдек, республикалар ўртасидаги яқин муносабатлар нима учун муҳим эканлигини айтиб беришади.
Шунингдек, 7 август куни Астана шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бизнес-форумда иштирок этадиган давлат ташрифи режалаштирилган.
Сурат: Sputnik Ўзбекистон