Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Токаевнинг таклифига биноан 8-10 август кунлари Астанага амалий ташриф буюради, деди Президент маъмурияти ташқи сиёсат бошқармаси бошлиғи Муратбек Азимбакиев.
Қирғизистон раҳбари ташрифи давомида Марказий Осиё давлатлари ва “Марказий Осиё+Япония” саммити раҳбарларининг олтинчи маслаҳат учрашувида иштирок этади.
«Марказий Осиё давлатларининг бошқа президентлари ҳам Астанага келишади. Ташриф давомида Садир Жапаров Япония Бош вазири Фумио Кисида билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади», – деди Азимбакиев.
Муҳокамалар кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий ҳамкорлик истиқболларига бағишланиши кутилмоқда.
Қирғизистон Президенти саммит доирасида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё+Япония» бизнес-форумида ҳам иштирок этиши режалаштирилган.Сурат: Қирғизистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати