Қозоғистонлик ҳарбий Парижда кумуш медални қўлга киритди
Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий спорт клуби (ҚР) ходими Демеу Жадраев Париждаги Олимпия ўйинларида 77 килограммгача бўлган вазн тоифасида юнон-рум кураши бўйича кумуш медални қўлга киритди. Якуний баҳсда у Япониядан Нао Кусакога дуч келди ва 5-2 ҳисобида ютқазди.
Демеу Жадраев Жетису вилояти Ушарал шаҳрида туғилган ва курашни 12 ёшида бошлаган. Спорт фаолияти давомида у Осиё чемпиони, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси, Қозоғистон спорт ва туризм академиясининг магистри, 2015 йилги Осиё чемпионати ва 2016 йилги Жаҳон ҳарбий чемпионатининг бронза медали совриндори, шунингдек, 2017 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди.
Сурат: ҚР МВ