Ҳиндистонлик YouTube-блогери Кодам Пранай Kумар товус таомини қандай пишириши ва ейиши кўрсатилган видеони жойлаштиргандан сўнг ўзини жанжал марказида қолди. Бу кэнг шов-шувга сабаб бўлди, чунки товус Ҳиндистоннинг миллий қушидир ва қонун билан ҳимояланган. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
«Анъанавий товус карри рецепти» деб номланган видео Internet фойдаланувчилари орасида ғазабга сабаб бўлди. Кўпчилик блогерни муқаддас қушни ҳурматсизликда ва ёввойи ҳайвонларнинг гўштини ноқонуний истеъмол қилишни рағбатлантиришда айблади. Натижада, Kумар ҳибсга олинган ва Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунни бузгани учун 14 кун қамоққа юборилган.
Блогер видеода товус эмас, товуқ ишлатганини даъво қилиб, ўзини оқлашга уринди. Бироқ, тергов давомида унинг телефонида товус таомини пиширганлигини тасдиқловчи ёзувлар топилган.
Ҳинд блогерлари ўз каналларидаги контент учун биринчи марта қамоққа ташланаётгани йўқ. Аввалроқ, яна бир YouTube-блогер, Гулшан Шейх, видео мосламаларни темир йўллар устида қолдиргани ва поезд йўловчилари ҳаётини хавф остига қўйгани учун қўлга олинган эди.
Сурат: Pixabay.com/ allanlau2000