Қозоғистон Экология вазири Ерлан Нисанбоев Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бахтиёр Ибрагимов билан учрашди. Учрашув давомида томонлар БМТ нинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенцияси (CОР-29) томонларининг 29-конференциясида биргаликда иштирок этишни муҳокама қилдилар.

Ёшларни экологик муаммоларни ҳал этишга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди. Қозоғистон томони ўзбекистонлик ҳамкасбларини CОР-29 доирасида ўтказиладиган экологик ташаббусларда ёшларнинг ролига бағишланган бир қатор тематик тадбирларда иштирок этишга таклиф қилди.
Учрашув давомида «Барқарор ривожланиш маданиятини тарғиб қилиш ва 2024-2030 йилларга мўлжалланган болалар ва ёшларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича халқаро стратегия» нинг имзоланиши ҳам муҳокама қилинди. Ушбу ҳужжат икки мамлакат ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.
Сурат: Экология ва табиий ресурслар вазирлиги
