Россия-Aфрика шериклик форумининг биринчи Вазирлар конференциясида иштирокчилар жаҳон марварид бозорида барқарорликни сақлаш учун икки томонлама ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидладилар. Конференциянинг қўшма баёнотида айтилишича, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик, айниқса, олмос саноатини тартибга солишнинг халқаро миқёсда тан олинган ягона механизми бўлган Кимберли жараёни доирасида кучайган.

«Биз қимматбаҳо тошлар бозорида барқарорликни сақлаш учун Кимберли жараёни доирасида конструктив ва самарали икки томонлама ҳамкорлик фаоллашаётганини таъкидлаймиз», дейилади ҳужжатда. Томонлар вакиллари, шунингдек, Aфрика мамлакатларида олмос саноатини барқарор ривожлантиришга қаратилган Aфрика олмос ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси орқали ҳамкорликни кенгайтиришни қўллаб-қувватладилар.
2003 йилда бошланган Кимберли жараёни «зиддиятли олмослар» — қуролли тўқнашувларни молиялаштириш учун ишлатиладиган қимматбаҳо тошлар савдосининг олдини олиш бўйича халқаро ташаббусдир.
Сурат: Pixabay.com
