Душанбега Бирлашган Қиролликнинг халқаро қидирув-қутқарув гуруҳи делегацияси келди. Бу Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси (ФВҚ) ва Британия ҳукумати ўртасида табиий офатлар хавфини бошқариш бўйича ҳамкорлик шартномаси доирасида ташкил этилган британиялик қутқарувчиларнинг Тожикистонга биринчи ташрифи.

Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раиси Рустам Назарзода билан учрашув чоғида буюк Британия делегациясига Тожикистон қутқарув агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари тақдим этилди.
Иккала мамлакат мутахассислари ўз тажрибалари ва кўникмалари билан ўртоқлашадилар, фавқулодда вазиятларда биргаликда ҳаракат қилиш имкониятларини, шу жумладан қидирув-қутқарув операцияларини муҳокама қиладилар.
Сурат: ТР Ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси
