Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов Германиянинг Rhenus Group компанияси раҳбари Toбиас Бартц билан учрашди — ИА Караван Инфо
Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов Германиянинг Rhenus Group компанияси раҳбари Toбиас Бартц билан учрашди

Томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик, жорий лойиҳаларни амалга ошириш ва янги қозоқ-немис корхоналарини ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Учрашув иштирокчилари республикада омбор инфратузилмасини  модернизация қилиш ва темир йўл транспортини ривожлантириш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

«Қозоғистон ҳукумати мамлакатнинг транспорт ва логистика салоҳиятини максимал даражада ошириш ниятида. Биз қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликка очиқмиз. Ўз навбатида, биз қулай бизнес шароитларини яратиш билан барқарор ва башорат қилинадиган инвестиция муҳитини кафолатлаймиз», деди Олжас Бектенов.

Toбиас Бартц, ўз навбатида, Қозоғистоннинг глобал логистикадаги ролини қайд этди ва биргаликда ишлашга қизиқиш билдирди. Ҳамкорликнинг асосий мақсади Европадан Марказий Осиёга таъминот занжирини яратишдир.

Rhenus Group дунёдаги энг йирик 25 логистика компанияларидан бири бўлиб, Европада 70 терминаллари тармоғига эга.

Сурат: Rhenus Logistics расмий веб-сайти

error: