Тожикистоннинг Эрон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Низомиддин Зоҳидий Эроннинг Бушер вилояти ҳокими Aхмад Муҳаммадизода билан учрашди.
Учрашувда Эрон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бушер ва Тожикистон вилоятларидан бири ўртасида эгизак муносабатларни ўрнатиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Элчи Бушер вилояти савдо-саноат, қишлоқ хўжалиги ва савдо палатаси раҳбари Хуршид Газдарози ва Бушер ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди.
Учрашув иштирокчилари Тожикистоннинг иқтисодий ва тижорат имкониятлари ва сармоявий муҳитини муҳокама қилдилар.
Эрон, ўз навбатида, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва инвестицияларни Тожикистон иқтисодиётига йўналтиришга қизиқиш билдирди.
Фото: Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги