Душанбеда Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи доирасида Душанбе кўргазма марказида Ўзбекистон Республикаси саноат маҳсулотлари кўргазмаси очилди.

Кўргазмада кимё, енгил, тўқимачилик, фармацевтика саноати, шунингдек, машинасозлик, гулчилик, қурилиш ва уй-рўзғор буюмлари маҳсулотларини намойиш этувчи 200 дан ортиқ тадбиркорлар ва Ўзбекистондаги йирик компаниялар вакиллари иштирок этди.
Душанбе кўргазма марказида икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш учун қулай муҳит яратилди.