Европа инвестиция банки Қамбарота ГЭС-1 қурилиш лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этади
Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси-Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти раҳбари Ақылбек Жапаров Европа инвестиция банки (ЕИБ) бошқарувчи директори вазифасини бажарувчи Маркус Берндт билан учрашди.
Банкнинг Қамбарота ГЭС-1 қурилишидаги иштироки муҳокама қилинди.
A.Жапаров ЕИБ Қирғизистоннинг асосий молиявий шерикларидан бири эканлигини таъкидлади.
Маркус Берндт ЕИБ нинг ушбу лойиҳани молиялаштиришга қизиқишини таъкидлади ва инвестиция режасини ишлаб чиқиш учун уни ўрганишни бошлайдиган банкнинг асосий вакилларини аниқлади.
Европа инвестиция банкидан ташқари, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилма инвестиция банки Қамбарота ГЭС-1 қурилиш лойиҳасини молиялаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.