Hong Kong Telekom ва Vision Invest компаниялари раҳбарияти билан Ўзбекистонда телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Hong Kong Telekom ва Vision Invest компаниялари раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Томонлар биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларни муҳокама қилдилар, шунингдек телекоммуникация соҳасидаги узоқ муддатли режалар ҳақида суҳбатлашдилар.

Шунингдек, республикада маълумотлар марказларини биргаликда қуриш ва ушбу маълумотлар марказларига йирик хорижий ИТ-компанияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Аввалроқ, 2024 йил январ ойида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Vision Invest ва Hong Kong Telekom ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Ушбу меморандумга мувофиқ телекоммуникация соҳасидаги лойиҳалар ва тадқиқотларни амалга ошириш бўйича таклифлар тингланди.