Иссиқ-Кўл ҳалқа йўлини қайта таъмирлаш бошланди — ИА Караван Инфо
Иссиқ-Кўл ҳалқа йўлини қайта таъмирлаш бошланди

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси-Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти раҳбари Ақылбек Жапаров Иссиқ-Кўл вилоятига ишчи сафари доирасида Иссиқ-Кўл ҳалқа йўлининг Корумду-Балбай Баатыр участкасини қайта таъмирлаш ишлари билан танишди.

«Бугун биз ушбу йўл қурилишини бошлаймиз. Президентнинг биринчи кўрсатмаларидан бири Иссиқ-Кўл атрофида халқаро стандартларга жавоб берадиган йўл қуриш эди. Ушбу йўлнинг умумий қиймати 111,07 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу маблағлар бизнинг шерикларимиз томонидан тақдим тилади : Ислом тараққиёт банки, Қувайт Араб иқтисодий жамғармаси, Саудия тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК халқаро тараққиёт фондлари. Президент ва Вазирлар Маҳкамаси номидан ҳамкорларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шундан бюджетдан 1,1 миллиард сом (12,8 миллион АҚШ доллар) ажратилган» — деди А. Жапаров.

Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ушбу лойиҳа Қирғизистондаги стратегик лойиҳалардан бири эканлигини таъкидлаб, қурилишни ўз вақтида ва сифатли якунлаш бўйича кўрсатма берди.

Янги йўлнинг узунлиги 79,3 км бўлиши режалаштирилган. Йўл умумий узунлиги 79 697 м бўлган тўртта йўлак, пиёдалар йўлакчаси ва велосипед йўлларидан иборат бўлади. Бундан ташқари, автобус бекатларини қуриш, 14 та кўприк ва 877 та сув ўтказгични қуриш ва қайта таъмирлаш, шунингдек, 3 та пиёдалар кўприги ва 2 та ер ости йўлакларини қуриш режалаштирилган.

error: