КХДР да биринчи ядровий қарши ҳужум машқлари бўлиб ўтди

Шимолий Корея симуляция қилинган ядровий қарши ҳужумга тайёргарлик кўриш учун биринчи кенг қамровли тактик машқларни ўтказди. 22 апрел куни бўлиб ўтган машқлар давомида 600 мм лик залп ракеталари ишлатилган. Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА) маълумотларига кўра, машқларни шахсан Ким Чен Ын бошқарган.

Шимолий Корея ҳарбийлари мамлакатнинг ядровий арсеналини бошқаришнинг кенг қамровли механизми бўлган «Ядро қуроли қўзғатувчиси» тизимидан фойдаланганлар. Бундан ташқари, машқларда мумкин бўлган «Ядровий инқирозли вазиятлар» учун мўлжалланган «Вулқон сигнализацияси» тизими ишлатилган.

КМТА хабар беришича, машқлар доирасида оролда жойлашган ва ракета учириш жойидан 352 километр масофада жойлашган нишон муваффақиятли урилган. Ким Чен Ын бомбардимон аниқлигини «Милтиқ ўқининг аниқлиги» билан солиштирди, дейилади агентлик хабарида.

КМТА таъкидлашича, машқлар Шимолий Кореянинг «душманлари» учун огоҳлантириш деб номланган.