Президент туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосиновни қабул қилди
Қасим-Жомарт Тоқаев янги тайинланган туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов билан учрашди ва унга бир қатор муҳим вазифаларни қўйди. Президентимиз оммавий ва ёшлар спортини ривожлантириш, барча даражаларда спорт саноатининг ягона вертикал бошқарувини яратиш, шунингдек, мураббийлар штабини кучайтириш ва спортга илмий ёндашувни таъминлаш зарурлигига эътибор қаратди.

Президент, шунингдек, вазирдан жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтган туризмни ривожлантириш бўйича йиғилишда берилган кўрсатмаларни самарали бажаришини кутаётганини таъкидлади.
Сурат: ҚР Ақорда