МАГАТЭ раҳбари Россия ва Украинага ташриф буюрмоқчи

Халқаро атом энергияси агентлиги Бош директори Рафаэль Гросси БМТ хавфсизлик Кенгаши йиғилишидан сўнг Россия ва Украинага навбатдаги ташриф режаларини эълон қилди. МАГАТЭ раҳбари саналар ҳали белгиланмаганлигини, аммо яқин келажакда ташриф буюришга умид қилаётганини таъкидлади.

 Р. Гроссининг таъкидлашича, МАГАТЕ ноёб тузилма бўлиб, унинг ёрдамида Россия ва Украина билан алоқани сақлаб қолиш мумкин.

Аввалроқ, 2024 йил 6 март куни агентлик Бош директори Сочида Владимир Путин билан расмий учрашув ўтказган эди.