24 май куни Хитой ва АҚШ вакиллари видеоконференция форматида денгиз масалалари бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларнинг иккинчи босқичини ўтказдилар. Музокараларда Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг чегара ва денгиз ишлари департаменти директори Хун Лян ва АҚШ Давлат департаментининг Хитой бўйича мувофиқлаштириш идораси раҳбари Марк Ламберт иштирок этди.

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти музокаралар натижалари билан баёнот эълон қилиб, томонлар денгиздаги вазият ва тегишли масалаларни муҳокама қилгани, шунингдек, мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олганини таъкидлади.
Баёнотда айтилишича, Қўшма Штатлар Хитой ва қўшни давлатлар ўртасидаги денгиз низоларига аралашмаслиги, Хитойни назорат қилиш учун денгиздан фойдаланмаслиги ва минтақавий тинчлик ва барқарорликка путур етказмаслиги керак.
Сурат: russian.people.cn