“Рақамли транспорт коридорлари” халқаро форуми Самарқандда ўз ишини бошлади — ИА Караван Инфо
“Рақамли транспорт коридорлари” халқаро форуми Самарқандда ўз ишини бошлади

Ой бошида Самарқандда Рақамли транспорт коридорлари халқаро форуми ўз ишини бошлади. Тадбирда Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан транспорт соҳасини рақамлаштиришни ривожлантириш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг савдо жараёнини ва электрон савдо операцияларини соддалаштириш vаркази (UN/CEFACT) раиси Сью Проберт хоним қатнашдилар.

Форумни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари Жасурбек Чориев очиб берди. Форумнинг биринчи кунида “Юк ташиш соҳасида халқаро ва трансчегаравий ҳамкорлик” ва “Барқарор транспорт коридорларини шакллантиришда рақамли технологиялар” мавзусида сессиялар ўтказилди.

Форум иштирокчилари рақамли транспорт коридорларини ишлаб чиқиш ва бошқаришда ҳамкорлик ва кооперацияни ривожлантириш зарурлигини муҳокама қилдилар.

error: