Россия элчиси Сергей Нечаев Германия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Икки киши Германияда Россия учун жосусликда гумон қилинмоқда, шу сабабли дипломатик бўлим бошлиғи Сергей Нечаев мамлакат ташқи ишлар вазирлигига чақирилди, дея тасдиқлади Германия Ички ишлар вазири Нэнси Фезер.

Bild газетаси 18 апрел куни Нечаев Баварияда икки гумон қилинган айғоқчининг ҳибсга олиниши муносабати билан Германия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилгани ҳақида хабар берди. Кейинчалик Германия Бош прокуратураси икки кишини Россия фойдасига жосусликда айбланиб ҳибсга олинганини маълум қилди