Россия ва Ўзбекистон илмий-маърифий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Россия фан ва Олий таълим вазирлигида Россия ва Ўзбекистон ўртасида фан ва олий таълим соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Россия томони вакили вазир ўринбосари Денис Секиринский, Ўзбекистон делегациясига эса Фан, олий таълим ва инновациялар вазирининг ўринбосари Отабек Маҳкамов бошчилик қилди.


«Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда Россия университетларининг 14 та филиали очилган, улардан иккитаси ташкил этилмоқда. 2023 йил 1 октябрга қадар ушбу филиалларда 7,5 мингдан ортиқ талабалар таҳсил олишди», деди Денис Секиринский.

Мулоқот давомида томонлар Россия филиаллари учун логистика масалаларини муҳокама қилдилар ва уларнинг фаолиятини таҳлил қилиш учун қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар. Иш натижаларини фан ва таълим бўйича қуйи қўмитанинг навбатдаги йиғилишида тақдим этиш режалаштирилган.

Учрашув иштирокчилари Россия Президенти Владимир Путин ташаббуси билан Россияда фан ва технологиялар ўн йиллиги доирасида (2022 йилдан 2031 йилгача) икки томонлама илмий ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.