Шри-Ланка Қозоғистонда элчихона очмоқчи

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алибек Бакаев ва Шри-Ланка Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Аруни Виджеварданенинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Мамлакатларимиз сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилаётгани таъкидланди.

Қозоғистон-Шри-Ланка учрашуви натижаларига кўра Коломбо ва Астана Шри-Ланканинг Астанада элчихонасини очиш имкониятини кўриб чиқмоқчи. Бу Шри-Ланканинг Марказий Осиёдаги биринчи элчихонаси бўлиши керак.