Си Цзинпин Украина инқирозини Олаф Шольц билан муҳокама қилди

Германия канцлери Олаф Шольц расмий ташриф билан Пекинга келди. Хитой Президенти Си Цзинпин билан биргаликда улар Украина инқирози масаласини муҳокама қилдилар. Томонлар ядро қуролидан фойдаланиш, тинч ядровий объектларга ҳужум қилиш каби қарорларни қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидладилар.

Хитой Президенти, шунингдек, Украина инқирозини тугатиш учун можаронинг барча томонларининг манфаати зарурлигини айтди. Си Цзинпин ҳозирги воқеликда барқарор глабал иқтисодиётни сақлаб қолиш муҳимлигини, яъни глобал таъминот занжирларига салбий таъсирни камайтириш зарурлигини таъкидлади.