Тошкентда Тожикистон ва Ўзбекистон университетлари ректорларининг иккинчи форуми бўлиб ўтди

Тошкентда Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари ректорларининг иккинчи форуми бўлиб ўтди.

Тожикистон РЕСПУБЛИКАСИ таълим ва фан вазири Раҳим Саидзода тадбирни ўтказишда Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида ўрнини таъкидлади.

Ўтган йили Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон университетлари ректорларининг биринчи форуми бўлиб ўтди ва унда университетлараро ҳамкорлик тўғрисида 20 та шартнома имзоланди.

Шартномалар доирасида талабалар икки мамлакат олий ўқув юртларида таҳсил олишади. Шунингдек, 2023 йилда Тожикистон университетларидан 100 дан ортиқ ўқитувчилар Ўзбекистондаги университетларга ташриф буюришди.