Тожикистон МДҲ га аъзо-давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 78-йиғилишида иштирок этди — ИА Караван Инфо
Тожикистон МДҲ га аъзо-давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 78-йиғилишида иштирок этди

Апрел ойи охирида Ўзбекистонда мустақил давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 78-йиғилиши бўлиб ўтди.

Томонлар идоралараро ҳамкорликнинг бир қатор масалаларини муҳокама қилдилар,  жумладан транспортни кузатиш учун навигация муҳрларидан фойдаланиш, транзит ташишни соддалаштириш мақсадида МДҲ га аъзо-давлатларнинг божхона хизматлари ўртасида ўзаро англашув Меморандумини тузиш ва транзит транспортини яратиш тўғрисидаги протокол лойиҳасини ҳамда МДҲ га аъзо-давлатларнинг божхона хизматлари порталини ишлаб чиқишни келишиб олдилар.

МДҲ божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги 79-йиғилиши 2024 йил сентябр ойида Владивостокда (Россия) бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Фото: Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги божхона хизмати

error: