Беларусь Республикасида янги таҳдид ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Тадбирда МДҲ га аъзо-давлатлардан ташқари МДҲ га аъзо-давлатларнинг терроризмга қарши кураш маркази ва МДҲ Ижроия қўмитаси иштирок этди.

Маслаҳатлашувлар давомида террорчилик таҳдидларига баҳо берилди ва уларнинг шаклланишининг асосий омиллари аниқланди. Фуқароларни радикаллаштириш, ишга қабул қилиш ишларини олиб бориш ва саботаж ва террорчилик ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида интнрнет-макон ва медиа-ресурслардан фаол фойдаланиш қайд этилди.
Шу муносабат билан йиғилиш иштирокчилари ушбу соҳада ҳамкорлик қилишга ва давлат ҳокимияти органларининг ахборотга қарши курашиш соҳасидаги ваколатларини оширишга чақирдилар.
МДҲ га аъзо-давлатлар терроризмга қарши кураш марказининг фаолияти ва терроризм ва экстремизмга қарши кураш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини давом эттириш, шунингдек, МДҲ мамлакатлари эксперт амалиётчилари, илмий жамоатчилик ва сиёсатшунослик марказлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.
Сурат: МДҲ Интернет портали